Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ДАЪВАТ ДОИРАСИНИНГ КЕНГАЙИШИ


Қурайшнинг Расулуллоҳ с.а.в. ва мусулмонларга қарши ёвузликлари жуда ҳам кучайиб, тоқат қилиб бўлмайдиган даражага етди. Расулуллоҳ с.а.в.ни Сақиф қабиласи Тоифдан ҳайдаб чиқарганидан ва Кинда, Калб, Бану Омир, Бану Ҳанифа қабилалари ҳаж мавсумида Расулуллоҳ с.а.в. уларни даъват қилганларида рад қилишгандан кейин бировнинг ёрдам кўрсатишидан умид узилди. Энди Қурайшдан бирор одам Исломга ҳидоят топишидан умид қилмаса ҳам бўларди. Маккага қўшни бўлган ва унга араб оламининг турли томонларидан ҳаж қилгани келадиган бошқа қабилалар Муҳаммаднинг ёлғизлик ҳолатига тушиб қолганини, Қурайш душманчилик қилаётганини, у кишига ёрдам бераётган ҳар бир одамни ўзига душман деб билаётганини кўрди. Шу сабабли Расулуллоҳ с.а.в.дан юз ўгиришлар кўпайди. Расулуллоҳ с.а.в. Раббиларининг рисолати шу кунгача ўзларига эргашган тобелари билан чекланиб қолганини кўрдилар. Кун сайин Расулуллоҳ с.а.в. ўз қавмлари орасида ёлғизланиб борар эдилар, Қурайшнинг адовати ва одамларнинг ул зотдан юз ўгиришлари тобора авжга чиқар эди. Лекин шунга қарамасдан Расулуллоҳ с.а.в. ва асҳоблари Оллоҳ Таолонинг ёрдам беришига ва Ўз динини барча динлардан устун қилишига ҳар қачонгидан ҳам ишончлари комил эди. Расулуллоҳ с.а.в. имкон бўлди дегунча одамларни даъват қилаверардилар. Ҳаж мавсумида ярим оролнинг турли томонларидан одамлар Маккада жамланганида қабилалар олдига бориб, юз ўгиришлари ёки ҳақоратлашларига эътибор бермай даъват қилар эдилар. Расулуллоҳ с.а.в. одамларга Раббиларининг рисолатини етказаётган пайтларида Қурайшнинг баъзи аҳмоқлари у кишига очиқдан-очиқ беҳурматлик қилишарди. Уларнинг бу хатти-ҳаракатлари у кишининг ўз ишларига ва эртанги кунларига бўлган ишончларига асло путур етказмади. Зеро, Оллоҳ Таоло у зотни Ислом дини билан юборибдими, шак-шубҳасиз Ўзи ёрдам беради, қўллаб-қувватлайди ва динини ғолиб қилади. Расулуллоҳ с.а.в. у кунларда - даъват тўхтаб қолганидан аламда ва Қурайшнинг зулмига учраган ҳолатда - Оллоҳ Таолонинг енгиллик юборишини кута бошладилар. Кутиш кўпга чўзилмади, нажотнинг башоратлари Мадина томондан келди. Бу воқеа шундай юз берди: Хазраж қабиласидан бир гуруҳ кишилар ҳаж мавсумида Маккага келишганда Расулуллоҳ с.а.в. улар билан учрашдилар, гаплашиб, динга даъват қилдилар. Шунда улар бир-бирларига қараб: «Бу киши яҳудлар айтган пайғамбар-ку», дейишди ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг даъватларини қабул қилишди ҳамда у кишига «Бизнинг ортимизда қавмимиз (яъни Авс ва Хазраж) бор. Улар ўртасидагидек адоват ҳеч бир қавмда учрамайди. Шояд Оллоҳ Таоло уларни сиз сабабли бирлаштирса. Агар Оллоҳ Таоло уларни сизга жамлаб берса, дунёда сиздан кўра азизроқ одам бўлмас эди», дейишди. Улар Мадинага қайтишгач, қавмларига Исломга кирганларини айтишди. Ва қабиладошлари орасида янги динга иштиёқманд одамларни бирлаштиришди. Натижада Авс ва Хазраж қабилаларида Муҳаммаднинг номи тилга олинмайдиган бирорта хонадон қолмади.

 

23-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203